• Russian
  • Uzbek

NANO
Medical Clinic

«NANO Medical Clinic» Ўзбекистондаги ноёб, етакчи даволаш-диагностик, илмий-тадқиқот тиббий маркази ҳисобланади.
Бизнинг мақсадимиз Клиниканинг асосий мақсади жаҳон стандартларига мос келувчи юқори малакали тиббий хизмат кўрсатишдан иборат.

Клиника бўлимларида юқори малакали мутахассислар – клиницист-нефрологлар (гемодиализ бўйича мутахассислар), эндокринологлар, нуклеар тиббиёт бўйича шифокорлар, невропатологлар, кардиологлар, офтальмологлар, травматологлар ва бошқа шифокорлар фаолият юритадилар.

«NANO Medical Clinic» тиббий марказининг илмий салоҳияти замонавий тиббиётнинг долзарб илмий ва амалий йўналишларини чуқур ҳамда тизимли равишда ўрганишга замин яратади.

Клиникада даволаниш
ва яшаш

Клиникада ҳар бири 22 квадратли 24 та люкс хоналар мавжуд ҳамда улар асосий бинонинг иккинчи ва учинчи қаватларида жойлашган. Бу ерда сизни шовқиндан ҳимояланган, шифтлари баланд, кўркам ва ёруғ хоналар кутмоқда. Ҳар бир хона барча қулайликларни жамлаган ҳолда нафис жиҳозланган. Қулай макон ҳамда функционаллик жиҳатдан бу хоналар кенг, шинам ҳаммом ҳамда ҳожатхоналарга эга.

Шахсий буюмларни сақлаш учун ҳам алоҳида бўлмалар мавжуд. Люкс хоналардаги эргономик тиббий каравотлар соғлиқни тиклаш учун жуда муҳим бўлган соғлом ва чуқур уйқу имкониятини беради. Хоналар кабель телевидениеси, интернетга кириш учун Wi-Fi, музлаткич ва парвариш қилувчилар учун алоҳида ўринлар билан жиҳозланган.

Клиникада
овқатланиш

Тажрибамиз шуни кўрсатадики, тўғри овқатланиш соғайишнинг муҳим омилларидан биридир. Бизнинг бош ошпазларимиз фойдали ва мазали таом тушунчалари бир-бирига зид келмаслигини кундалик фаолиятларида исботлаб борадилар. Таклиф этилаётган таомлар нафақат хилма-хил, балки тиббий талабларга мувофиқ ҳамдир. Ошхонамизда ҳам Осиё, ҳам Европа ошхоналари унсурларини учратиш мумкин. Айрим рецептлар эса бувижонларимизнинг тажрибаларига асосланган, зеро биз маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг сархил ва мавсумий маҳсулотларидан фойдаланиш тарафдоримиз.

Ташриф буюрувчиларимиз учун шинам қаҳвахона ишлаб туради ва унда моҳир бариста томонидан тайёрланган мазали ширинликлар ва  севимли ичимликлар тақдим этилади.

Мутахассис кўригига ёзилиш

Сизга қўнғироқ
қилишимизни истайсизми?

    .
    .
    .
    .
    .
    .