• Russian
  • Uzbek

СИЗНИНГ СОҒЛИГИНГИЗ — БИЗНИНГ УСТУВОР ВАЗИФАМИЗ!

Бизнинг хизматлар

Клиникамизда дунёнинг энг яхши шифокорлари сизни даволашади

1 из 8

Нуклеар тиббиёт

NANO Medical Clinic тиббий марказининг фаолияти нуклеар тиббиёт бўлими МАГАТЭ халқаро нормалари талабларига мувофиқ келади. Бўлимда ўтказилувчи муолажалар:

Оқимли текширув, буйракларнинг динамик ва статик текшируви,  ренография, қалқонсимон без ва паратиреоид безларни сканирлаш, шунингдек суяклар, юрак ва ўпканинг SPECT текшируви

Қалқонсимон без ва паратиреоид безларнинг радионуклид текшируви, буйракларнинг динамик, реография ва статик текшируви, суяклар сцинтиграфияси, юракнинг SPECT текшируви ва жигарнинг динамик текшируви

Қалқонсимон безнинг юқори дифференциаллашган ракини операциядан сўнг даволашда NaJ131 беморларнинг қон зардобида йод изотоплари сцинтиграфияси ёрдамида тиреоглобулиннинг мунтазам назоратини олиб бориш

Тиреотоксикознинг турли этиологияси кузатилган беморларда NaJ131 билан радиойодтерапия

Самарий 153Sm оксабифор. Beta- ва gamma- нурлар уйғунлашувининг препарат спектридаги ўзаро комбинацияси ярим парчаланишнинг 46.3 соатни ташкил қилувчи нисбатан қисқа муддатли эканлиги, шунингдек нурланиш қуввати 0.81 Мэв, яъни юқори эмаслиги скелетнинг кўплаб метастатик зарарланишларини паллиатив даволашда энг талабгир радиофармпрепаратлардан бирига айланишига сабаб бўлган.

ОФЕКТ технологияларнинг ишлатилиши Ўзбекистонда эндокрин тизим ва бошқа йўналишлар диагностикаси ва даволашида қўлланилувчи ядро тиббиётининг ривожланишига замин яратди.

Nano Medical Clinic марказида МАГАТЭ ёрдамида нуклеар тиббиёт бўлимининг ташкил қилиниши эндокрин касалликлар диагностикасини жаҳон даражасига кўтариш имконини берди.

Нуклеар тиббиёт бўлимининг биринчи блоги – радионуклид диагностикада NaJ-131, Tc-99, Sm-153 радиоизотоплари ёрдамида турли касалликларга ташхис қўйиш кабинетлари жойлашган. Улар ёрдамида беморлар оқимли, буйракларнинг динамик ва статик, ренография, қалқонсимон без ва паратиреоид безларни сканирлаш, суяклар, юрак ва ўпканинг SPECT текшируви, қалқонсимон без юқори дифференциаллашган ракига учраган беморларнинг бутун таналарида радиойодтерапиядан кейинги текшириш амалга оширилади.

Иккинчи блок — радионуклид таъминот, радиоизотоплар сақлаш жойи бўлган радиологик назорат-ўлчов лабораторияси : VLB 202 санитар рухсатнома; изотоплар сақлаш жойининг СОМО 170 радионуклид ҳимоя тизими, ювиниш, муолажа ва дозиметрик кабинетлар.

Учинчи блок — NaJ-131 ва Sm-153 радионуклид терапия ўтказган беморлар учун радиоизотоп фаол палаталар.

Бўлимда NaJ-131 радионуклидлари билан қалқонсимон без патологияси диагностикаси ва даволаши амалга оширилади. Киритилганда Naj-131 деярли тўлиғича қалқонсимон безда тўпланади ва 24 сутка давомида парчаланади.
Радиофармпрепаратнинг парчаланиши жараёнида пайдо бўлувчи Beta нурланиш қалқонсимон без фолликуляр эпителийсининг фаол функция юритувчи ҳужайраларини нобуд қилади ва келгусида улар ўрни бириктирувчи тўқима билан тўлишига имкон яратади.

Клиникамизда препарат киритишнинг икки схемасини қўллаймиз:

Терапевтик дозани бир марта киритиш

Препарат киритишнинг бу схемаси ўзининг оддийлиги ва нисбатан арзон қиймати билан афзалликка эга.

Кичик дозадаги препаратларни фракционал киритиш

Биринчи қўллашдан 8-12 ҳафта ўтиб таклиф қилинган схемалардан бирида самара етарли ёки умуман бўлмаса, яъни радиойоднинг биринчи дозаси билан максимал терапевтик самарага эришилмаса, уни қўшимча равишда киритиш тавсия қилинади.

2 из 8

Гемодиализ бўлими

4 диализ ўринларига эга бу бўлим буйрак етишмовчилиги бўлган беморларга режали ёки шошилинч ёрдам кўрсатади.

Бўлим фаолияти қуйидаги касалликларда ташхисга аниқлик киритиш ва даволаш ишларини ташкиллаштиришга қаратилган:

ўткир ва сурункали буйрак етишмовчилигига олиб келувчи буйрак касалликлари,

ўткир ва сурункали буйрак етишмовчилигига олиб келувчи ички аъзолар касалликлари,

Бўлим шифокорлари қуйидаги беморларни замонавий услубларда даволашлари мумкин:

ўткир буйрак етишмовчилиги

сурункали буйрак етишмовчилиги

Бўлимда амалга ошириладиган операциялар турлари:

гемодиализ,  гемодиафильтрация

плазмоферез

3 из 8

Невропатолог

Малакали, тажрибали ва олий тоифали невропатолог шифокор қуйидаги касалликларни самарали даволайди:

остеохондроз

бош оғриғи

кўп терлаш

невралгия

энцефалопатия, бош мияни зарарловчи яллиғланишсиз жараёнлар, томир касалликлари, мия қон айланиши бузилиши ва ҳоказо

вегетатив асаб тизими касалликлари, вегетоваскуляр дистония

Бизнинг клиникамизда бу касалликлар даволанишида ҳар бир беморга алоҳида ёндашув туфайли яхши натижаларга эришилади.

Невролог шифокор сизнинг организмингизнинг ўзига хос жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда барча симптомларни батафсил ўрганади ва айнан Сизга керак бўлган даволаш дастурини тузиб чиқади.

4 из 8

Кардиология бўлими

Қуйидаги симптомлар кузатилса, тезроқ кардиолог-шифокор кўригидан ўтишга ҳаракат қилиш лозим:

кўкрак қафасида оғриқ ва ноқулайлик ҳисси

кичик жисмоний ҳаракатда ҳам нафас қисилиши

бош айланиши, ҳушни йўқотиш

доимий ҳолсизлик

кўп терлаш, шишиш

цианоз

назолабиал учбурчак ва лабларда кўкариш

 

Клиникамиз кардиологи қайд этилган муаммолар асосида ва юқори аниқликда ишловчи аппаратлар ёрдамидаги диагностик текширувларга суянган ҳолда тезлик билан аниқ ташхис қўяди. Шифокор уйда даволаниш схемасини белгилаб беради ёки шифохонада ётишни тавсия қилади.

Дастлабки текширувларни терапевт-кардиолог шифокор олиб боради ва у сизнинг дастлабки ташрифингиздаёқ клиник картинани тушуниб олиши ҳамда даволанишни тайинлаши мумкин. Агар қўшимча текширувларга эҳтиёж сезилса, қўллаб-қувватловчи схема тузилади ва бу беморнинг ўзини яхши ҳис қилишига хизмат қилиш билан бирга касалликнинг кечишини секинлаштирувчи ёки тўхтатувчи таъсир қилади. Бу ўз навбатида диагностик муолажаларнинг асоратларсиз ўтишига хизмат қилади.

Бизнинг марказимизда фаолият юритувчи олий тоифали кардиолог-шифокор ҳеч қачон бефойда ёки самарадорлиги исботини топмаган дори воситалари ёки сертификатсиз қўшимчалар қабул қилишни тайинламайди.

Бизда ҳар бир беморнинг соғлиги ҳақида қайғурадиган, ўз обрўси ва тиббий марказ мавқеини чиндан ҳам муҳим  жуда ҳисоблайдиган профессионаллар ишлайдилар.

Холтер-мониторинг, ёки холтер услубидаги мониторинг олиб бориш — юрак ҳолатини тадқиқ этишда кенг қўлланувчи услубдир. Анъанавий ЭКГдан фарқли равишда бу усул беморнинг оддий ҳаётида – жисмоний ва эмоционал зўриқишида, уйқуда ва ўйғоқликда ва бошқа ҳолатларда текшириш имкониятини бериб, шифокор кабинетида эътибордан четда қолган деталларни аниқлашда ёрдам беради.

5 из 8

Лор бўлими

Клиникамизнинг олий тоифали ЛОР-шифокори қуйидаги касалликлар профилактикаси, диагностикаси ва даволашида катта тажрибага эга:

отит

эшитишнинг турли патологиялари, шу жумладан унинг пасайиши

ангина, ўткир тонзиллит ва бодомсимон без яллиғланиши, сурункали тонзиллит

фарингит, томоқ яллиғланиши

ларингит, хиқилдоқ яллиғланиши

бурун тиқилиши, шу жумладан сурункали вазомотор ринит, буруннинг оқиши, аденоидлар, катталашган назофаренгеал бодомсимон безлар

полиплар, шиллиқ қаватдаги ўсимталар

синусит, бурун бўшлиқлари яллиғланиши, гайморит, фронтит

бурун тўсиғининг эгрилиги ва бошқалар.

6 из 8

Офтальмология бўлими

Тажрибали офтальмолог-шифокор кўриш қобилиятини тўлиқ текширувдан ўтказади ва даволаш усули ҳамда кўришни коррекциялаш бўйича линзалар ёки кўзойнаклар борасида аниқ тўхтамга келади.

Комплекс текширув одатда бир соат атрофида вақт талаб қилади ва бу муддат давомида беморнинг кўриш қобилияти бўйича узил-кесил маълумотлар тўпланади.

Кўришнинг комплекс диагностикаси текширувнинг қуйидаги услубларини ўз ичига олади:

кўриш ўткирлиги, оптик параметрларни аниқлаш,

кўз ичи босими тонометриясини аниқлаш,

кўз тузилишини микроскопик текшириш,

кўз туби текшируви

Заруратга кўра қўшимча кўрсатмалар асосида аппаратлар ёрдамида қуйидаги тадқиқотлар ўтказилиши мумкин:

шох парда юзасининг оптик параметрларини аниқлашда кератотопография

шох парда қалинлигини унинг турли соҳаларида пахиметрия билан аниқлаш

тўр парда ва хориоидеяни батафсил текшириш учун етиб бориш қийин бўлган жойларда, чекка периферияда кўз тубини кенгайган қорачиқ билан кўрикдан ўтказиш

кўриш майдонининг чегараларини периметрия билан аниқлаш

Офтальмологнинг даврий кўриклари кўрув қобилиятини узоқ вақт давомида маромида сақлаш ва коррекциялашда кўмак беради. Клиникамиз шифокори кўриш ўткирлигини сақлаш ва касаллик ривожланишининг олдини олиш бўйича махсус профилактик дастур ёрдамида иш олиб боради. Дастурлар беморнинг ёши, кунлик кўрув юкламалари ва сурункали касалалликлари каби омилларга асосан танланади.

7 из 8

Стоматолог

Олий тоифали cтоматолог-шифокор диагностика, эндодонтик, реставрацион даволаш ва стоматологик касалликлар профилактикаси  бўйича 20 йилдан ортиқ тажрибага эга бўлиб, қуйидаги ҳолатларда сифатли ҳамда юқори малакали хизмат кўрсатишга тайёр:

дастлабки маслаҳат

профилактик кўрик

даволаш режасини тайёрлаш ва мувофиқлаштириш

оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини қўллаб-қувватловчи ва озиқлантирувчи инъекцион терапия

оғиз бўшлиғи профилактик гигиенаси

тишларнинг сезгирлиги пасайишини секинлаштириш

кариесни малакали даволаш

пульпитни малакали даволаш

периодонтитни малакали даволаш

8 из 8

Скелет суякларининг УЗИ денситометрияси

Скелет суякларининг УЗИ денситометрияси

Денситометрия — суяк тўқималарининг минерал зичлигини аниқловчи диагностик услуб. Оддий ва оғриқсиз бу услуб суяк структурасини тадқиқ қилиш орқали остеопороз хавфи бор ёки йўқлигини ўз вақтида аниқлашда ёрдам беради. Текширувнинг бу услуби бир неча турларга бўлинади:

миқдорий ультратовушли денситометрия (КУДМ)

қўшэнергетик рентген абсорбциометрия (ДРА)

миқдорий магнит-резонанс томография (КМРТ)

миқдорий компьютер томографияси (ККТ)

Денситометрия рентгенографияга асосланган бўлишига қарамай бемор текширув чоғида жуда оз – оддий флюорографияга нисбатан 20 марта камроқ нурланиш олади. Денситометрия – суяк тўқимасининг минерал зичлиги пасайиши ва микротузилмаси бузилиши, моддалар алмашинуви ўзгариши билан кечувчи тизимли касаллик бўлган остеопороз хавфи бор ёки йўқлигини эрта аниқлашнинг асосий услуби ҳисобланади.

Денситометрия тақдим этган маълумотлар жуда қимматли бўлиб, шифокор суяклар нур ўтказишига кўра шаффофлигини «ўз кўзлари» билан кўради ва суяк тўқималарининг миқдорий зичлигини рақамли ҳисоб-китоб орқали батафсил ўрганади.

Суяклар денситометрияси икки кўрсаткични ошкор қилади: Т-балл ва Z-балл. Суякнинг минерал зичлиги даражаси (МПК) Т-балл билан ифодаланади. Меъёрий кўрсаткичлар +2,5дан -1,0гача оралиқда бўлади. Агар бу кўрсаткич -1,0 дан -2,5 гача бўлса, демак гап остеопения ҳақида кетмоқда. Остеопорозда Т-критерий -2,5 ва ундан паст бўлади.

Z-балл — бу бемор суяк массасининг зичлигини унинг ёшидаги бошқа бир одамники билан қиёслашдан иборат. Жуда юқори ёки паст Z-балл кўрсаткичи қўшимча текширувлар ўтказтилишига сабаб бўлиши мумкин.

Денситометрия ёрдамида суяк тўқимаси ўз зичлигини йўқотишини ўлчаш, ундаги минераллар таркибини баҳолаш, умуртқалардаги синиқлашни аниқлаш, умуртқа поғонасининг умумий ҳолатини таҳлил этиш ва ҳатто сон суяги бошчасининг яқин 10 йил ичида синиш хавфини прогноз қилиш мумкин. Денситометрия текшируви кексаликда остеопороз ривожланиш хавфи бўлган беморлар, чекувчилар, кортикостероидлар қабул қилувчилар, қандли диабетга чалинганлар, калций ва D витамини етишмовчилигидан азият чекувчиларга ва постменопауза давридаги аёлларга тавсия этилади. Юқори технологиялар қўлланилишига қарамай бу текширув жуда оддий ва оғриқсиз бўлиб, бемор махсус ўринга шунчаки ётади, ўрганилаётган майдон устида ренген нурлари юборувчи аппарат ишлатилади ва у мониторга тасвир узатади. Текширув 10-30 дақиқа вақт талаб қилади.

Клиникада даволаниш
ва яшаш

Клиникада ҳар бири 22 квадратли 24 та люкс хоналар мавжуд ҳамда улар асосий бинонинг иккинчи ва учинчи қаватларида жойлашган. Бу ерда сизни шовқиндан ҳимояланган, шифтлари баланд, кўркам ва ёруғ хоналар кутмоқда. Ҳар бир хона барча қулайликларни жамлаган ҳолда нафис жиҳозланган. Қулай макон ҳамда функционаллик жиҳатдан бу хоналар кенг, шинам ҳаммом ҳамда ҳожатхоналарга эга.

Шахсий буюмларни сақлаш учун ҳам алоҳида бўлмалар мавжуд. Люкс хоналардаги эргономик тиббий каравотлар соғлиқни тиклаш учун жуда муҳим бўлган соғлом ва чуқур уйқу имкониятини беради. Хоналар кабель телевидениеси, интернетга кириш учун Wi-Fi, музлаткич ва парвариш қилувчилар учун алоҳида ўринлар билан жиҳозланган.

Клиникада
овқатланиш

Тажрибамиз шуни кўрсатадики, тўғри овқатланиш соғайишнинг муҳим омилларидан биридир. Бизнинг бош ошпазларимиз фойдали ва мазали таом тушунчалари бир-бирига зид келмаслигини кундалик фаолиятларида исботлаб борадилар. Таклиф этилаётган таомлар нафақат хилма-хил, балки тиббий талабларга мувофиқ ҳамдир. Ошхонамизда ҳам Осиё, ҳам Европа ошхоналари унсурларини учратиш мумкин. Айрим рецептлар эса бувижонларимизнинг тажрибаларига асосланган, зеро биз маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг сархил ва мавсумий маҳсулотларидан фойдаланиш тарафдоримиз.

Ташриф буюрувчиларимиз учун шинам қаҳвахона ишлаб туради ва унда моҳир бариста томонидан тайёрланган мазали ширинликлар ва  севимли ичимликлар тақдим этилади.

Мутахассис кўригига ёзилиш

Сизга қўнғироқ
қилишимизни истайсизми?

    .
    .
    .
    .
    .
    .