Тажрибали офтальмолог-шифокор кўриш қобилиятини тўлиқ текширувдан ўтказади ва даволаш усули ҳамда кўришни коррекциялаш бўйича линзалар ёки кўзойнаклар борасида аниқ тўхтамга келади.
Комплекс текширув одатда бир соат атрофида вақт талаб қилади ва бу муддат давомида беморнинг кўриш қобилияти бўйича узил-кесил маълумотлар тўпланади.
Кўришнинг комплекс диагностикаси текширувнинг қуйидаги услубларини ўз ичига олади:
кўриш ўткирлиги, оптик параметрларни аниқлаш,
кўз ичи босими тонометриясини аниқлаш,
кўз тузилишини микроскопик текшириш,
кўз туби текшируви
Заруратга кўра қўшимча кўрсатмалар асосида аппаратлар ёрдамида қуйидаги тадқиқотлар ўтказилиши мумкин:
шох парда юзасининг оптик параметрларини аниқлашда кератотопография
шох парда қалинлигини унинг турли соҳаларида пахиметрия билан аниқлаш
тўр парда ва хориоидеяни батафсил текшириш учун етиб бориш қийин бўлган жойларда, чекка периферияда кўз тубини кенгайган қорачиқ билан кўрикдан ўтказиш
кўриш майдонининг чегараларини периметрия билан аниқлаш
Офтальмологнинг даврий кўриклари кўрув қобилиятини узоқ вақт давомида маромида сақлаш ва коррекциялашда кўмак беради. Клиникамиз шифокори кўриш ўткирлигини сақлаш ва касаллик ривожланишининг олдини олиш бўйича махсус профилактик дастур ёрдамида иш олиб боради. Дастурлар беморнинг ёши, кунлик кўрув юкламалари ва сурункали касалалликлари каби омилларга асосан танланади.