Маликов Абдуғафур Васитович – олий тоифали шифокор, невропатолог
1987 йилда Андижон давлат тиббиёт институтини битирган.
1987-1988 йилларда Днепропетровск тиббиёт институти асаб касалликлари кафедрасида неврология соҳаси бўйича интернатурада таълим олган.
1988-1996 йилларда Тошкент вилояти Бекобод тумани марказий шифохонасида невропатолог-шифокор бўлиб ишлаган.
1996-2002 йилларда №15 рақамли давлат клиник шифохонасида неврология бўлими, кейинчалик Тошкент врачлар малакасини ошириш институти асаб касалликлари кафедрасида проф. Раҳимжанова А.Р. бошчилигида бош мия қон томирлари касалликлари реанимацияси бўлими мудири лавозимида ишлаган.
2002-2012 йилларда №5 рақамли давлат клиник шифохонасида неврология бўлими мудири.
2012-2018 йилларда ЎзР Солиқ қўмитасининг «Даволаш-соғломлаштириш комплекси» да ишлаган.
Тошкент врачлар малакасини ошириш институти асаб касалликлари кафедрасида малакасини мунтазам ошириб борган ҳамда асосий эътиборини бош мия қон томир касалликлари ва асаб тизими дегенератив касалликларига эътибор қаратган.
Сўнгги йилларда асаб тизимининг қон томир ва жароҳатлар билан боғлиқ касалликларини даволаш ҳамда реабилитацияси бўйича ўрганишлар олиб бормоқда.