Маликов Абдуваҳоб Васитович

Кардиореаниматология бўйича олий тоифали шифокор.
1983 йилда Андижон давлат тиббиёт институтининг даволаш иши факультетини битирган.
Фаолиятини терапевт шифокор сифатида бошлаган.
1998 йилдан буён кардиолог бўлиб ишламоқда.
2000 йилдан 2019 йил декабрь ойига қадар Республика ихтисослаштирилган кардиология марказида кардиореаниматолог шифокор сифатида ишлаган, 2009-2016 йилларда  кардиореанимация ва шошилинч кардиология бўлими мудири. Мутахассислиги бўйича кўп марта малака оширган.
Ўз тиббий амалиётида диагностиканинг қуйидаги услубларини қўллайди:
Электрокардиография (ЭКГ)
Эхокардиография (ЭХОКГ)
Холтер мониториинг ЭКГ (ХМ ЭКГ)
БЦА допплери. Рентгенологик тадқиқотлар.
Магнит-резонанс томография (МРТ)
Коронароангиография. ВЭМ синов. СМАД.
Лаборатор диагностика.
Юрак касалликларини даволашда жаҳон стандартларини қўллайди.
Ўткир коронар синдром, ностабил стенокардия, ўткир миокард инфаркти, юрак ритмининг мураккаб бузилишлари, сурункали юрак етишмовчилиги, гипертония касаллиги, коморбид ҳолатларига учраган оғир беморларни даволашда катта тажриба тўплаган.