Салиҳова Юлдуз Бахтиёровна

Офтальмолог шифокор
2003-2007 йилларда Тошкент тиббиёт институтининг даволаш факультетида ўқиган.
2007-2010 йилларда Тошкент тиббиёт академияси кўз касалликлари кафедрасида магистратура ўтаган. Ўқув жараёнида кўз паталогияларига оид кўплаб семинар ва конференцияларда иштирок этган. Доктор Акшай Кхер клиникасида малака оширган.

Кўз ва кўз туби офтальмоскопияси, кўз олмасининг олд қисми переметрияси, биомикроскопияси, тонометрияси, авторефрактометриясини аниқлаш ва келгусида кўзойнакли коррекция қилиш бўйича кўникмаларини оширган.

2013 йилда ўз фаолиятини «NURSHAH» клиникасида бошлаб, шифокор-офтальмолог лавозимида ишлаган.
Ўз фаолияти ёрдамида ғилайликни тўғрилаш, шоҳ пардани олиб ташлаш ҳамда алмаштириш, птеригиум, халязион ва бошқаларни олиб ташлаш операцияларида ассистентлик қилган.

Бугунги кунда Nano medical clinic тиббий марказида шифокор-офтальмолог бўлиб ишламоқда.
Қуйидаги кўникмаларга эга:
Кўз офтальмоскопияси
Кўз ички босимини аниқлаш
Кўз олмасининг олд қисми биомикроскопияси
Периметрия
Коррекция, кўзойнак ва линзалар танлаш
Кўздаги турли этиологияли яллиғланиш касалликларини даволаш ва диагностикаси. Кўз рефракцияси патологиялари. Катталар ва болаларда кўриш диагностикаси ва кўзойнакли коррекция.
Аллергик ва мавсуми конъюнктивитларни даволаш. Тўр парда патологияларини даволаш ва профилактикаси .
Парабульбар ва лимфотроп инъекциялар.